Форли шаҳрида қутқарувчилар ўз уйининг биринчи қаватида чўкиб кетган кекса одамнинг жасадини топди. Марҳумнинг хотини қутқариб қолинди. Ана шундай ҳолат Ронта-ди-Чезена шаҳрида ҳам содир бўлди. 70 ёшли одам ҳам ўз уйида сув тошқини оқибатида ҳалок бўлди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, минтақада бир неча минг киши хавфсиз жойга кўчирилган. Юзлаб одамлар уй томларида жон сақлашга мажбур бўлишди.
Чоршанба куни минтақада метеорологик хавфнинг энг юқори – “қизил” даражаси яна эълон қилинди. Табиий офат туфайли барча мактаблар ёпилган. Поездлар ҳаракатида жиддий узилишлар юзага келди, кўплаб йўллар сув остида қолган ёки тўсиб қўйилган, дейилади mir24.tv сайтида.