Маълум қилинишича, жорий йилга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ижросини таъминлаш борасида бюджет маблағлари ҳисобидан иссиқлик таъминоти объектларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари учун 134,3 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу маблағ доирасида 16 та (5 таси йилдан-йилга ўтувчи) объектда 58,5 км магистрал иссиқлик қувурлари ва иссиқлик тармоқлари, 3 та марказий, 11 та маҳаллий қозонхона, 46 та қозон, 91 та замонавий насос ускунаси, 14 та газ тақсимлаш пунктини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.
2021 йил 1 апрель ҳолатига 7 341,2 млрд сўм маблағ ўзлаштирилган, 9 276,9 млрд сўм маблағ молиялаштириб берилган.
2021 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан “Оролбўйи минтақасини ривожлантириш” лойиҳаси учун 30,1 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Ушбу маблағ ҳисобидан 35 та объектдаги мавжуд 120 та кўп квартирали уйнинг том қисмини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
2017-2020 йилларда халқаро молия институтлар иштирокида амалга оширилган лойиҳалар доирасида жами 305,8 млн Ақш доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилган.
Жумладан:
2017 йилда 8 та лойиҳа доирасида 48,76 млн доллар
2018 йилда 8 та лойиҳа доирасида 74,51 млн доллар
2019 йилда 10 та лойиҳа доирасида 98,93 млн доллар
2020 йилда 83,6 млн долларга тенг 16 та лойиҳа бўйича ишлар олиб борилган.
Жорий йилда халқаро молия институтлари билан қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 12 апрельдаги қарорига асосан умумий қиймати 220,7 млн доллар, шу жумладан Жахон банки кредит қиймати 140,0 млн доллар бўлган “Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида (ВИДЕО қўйилади етганича) марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида ишлар бошланган. Жумладан, ушбу маблағлар ҳисобидан:
Чирчиқ шаҳрида “Mimsan Endustri Kazanlari Sanayi ve Ticaret A.S.” (Туркия) ширкати томонидан “Юбилейная” қозонхонасини модернизация қилиш, 21,3 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш ва 199 та индивидуал иссиқлик шаҳобчасини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда;
Бухоро шаҳрида “Бухороэнергомарказ” АЖ корхонаси томонидан иссиқлик энергияси билан таъминлайдиган 202 та кўп квартирали уйларга ҳамда 29 та ижтимоий соҳа объектларига 264 та индивидуал иссиқлик шаҳобчаларини ўрнатиш, 5,5 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Андижон шаҳрида “РК-2” қозонхонасида 110 МВт қувватга эга бўлган 3 та янги қозонни ўрнатиш, 271 та кўп квартирали уйларга ҳамда
30 та ижтимоий соҳа объектига 373 та индивидуал иссиқлик шаҳобчаларини ўрнатиш ва 24,1 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш бўйича ҳам ишлар бошлаб юборилган.
Самарқанд шаҳрида “Самарқанд вилоят иссиқлик манбаи” ДУКда 100 МВт эга бўлган қозонхонани қуриш, 418 та индивидуал иссиқлик шаҳобчасини ўрнатиш ва 38,8 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш бўйича тендер савдоларини ташкил этиш белгиланган;
Тошкент шаҳрида “ТЦ-8” қозонхонасида 30 МВт ли 1 та янги қозон ўрнатиш ҳамда 2 та 116 МВт ли қозонларни қайта таъмирлаш шунингдек, 649 та индивидуал иссиқлик шаҳобчаларини ўрнатиш ва модернизация қилиш, 46,6 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш бўйича тендер савдоларини ташкил этиш, пудратчи ташкилотлар билан шартномалар имзолаш ва қурилиш ишларини бошлаш кўзда тутилган.
Биринчи чорак якунига кўра лойиҳа доирасида 1,5 млн доллар ўзлаштириш режалаштирилган бўлса, амалда 2,5 млн доллар қийматидаги ишлар бажарилди.
Ушбу лойиҳа якуни билан 1 855 та кўп квартирали уй, 84 786 та хонадон ҳамда 193 та ижтимоий соҳа объекти иссиқлик энергияси билан таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
28 декабрдаги қарорига мувофиқ 2021 йилда дастлабки қиймати 2 992,0 млн долларга тенг бўлган 28 та лойиҳанинг (шундан 5 таси иссиқлик таъминоти) лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш белгиланганган бўлса, умумий қиймати 2 027,8 млн доллар бўлган 20 та лойиҳани (шундан 14 таси иссиқлик таъминоти) 2021 йилда халқаро молия институтлари билан музокалар ўтказиш, лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларини бошлаш ҳамда жадаллаштириш белгилаб олинган.
Қарорда белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан 2021 йилнинг I чорагида 28 та лойиҳанинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
Шунингдек, қарор доирасида киритилган 20 та лойиҳанининг молиялаштириш манбасини аниқлаш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Тошкент вилоятининг Ангрен ва Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳарларида иссиқлик таъминотини яхшилаш лойиҳалари Жанубий Корeя Рeспубликасининг иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик жамғармаси (EDСF) кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли лойиҳалар рўйхатига киритилди.
Иссиқлик тизимига инвестицияларни жалб этиш ишлари 2019 йилдан бошлаб амалга оширилди. 2019 -2020 йил давомида йўналиш бўйича жами 143,5 млрд сўм миқдоридаги давлат бюджети маблағлари ўзлаштирилди.
2019 йилда – 32,3 млрд сўм
2020 йилда - 83 млрд сўм