ПЗР – юқори нафас йўллари шиллиқ қаватидан олинган намунада коронавируснинг генетик материали бор-йўқлиги аниқланади. 

Нисбатан тез ва оғриқсиз кечади. Касалликнинг яширин даврида ҳам барвақт ташхис қўйиш имконини беради.

Антитела экспресс тест усули мавжуд - касалликнинг кечиш даражасини аниқлаб берувчи қўшимча текширув усули.

Қон намунасида коронавирусга қарши организмда ишлаб чиқарилган антителалар мавжуд-мавжуд эмаслигини аниқлаш мумкин. 

Касалликнинг қайси даврида қайси усул самарали? 

Экспресс тестлар орқали касалликнинг инкубацион даврини, ПЗР усулида эса вирусга нисбатан организмда иммунитет бор-йўқлигини аниқлаб бўлмайди. Касаллик белгилари мавжуд бўлган беморлар учун ҳар икки усул ҳам самарали.