Шу боисдан, Агентлик ўз фаолиятининг сарҳисобини ҳар ой якунида эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўймоқда. Жумладан, агентлик октябрь ойи давомида қуйидаги ишларни амалга оширди.

Давлат хизматчилари ва мансабдор шахсларининг мол-мулки, даромадларини декларациялашни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

“Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳозирда лойиҳа идоралараро келишув жараёнида.

2021 йилдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш амалиёти жорий этилиши белгиланган қонун лойиҳаси тайёрланди.

26 та вазирлик ва идораларда “комплаенс-назорат” тизимининг ўз вақтида ва сифатли жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан назорат қилиниб бор