Бу ҳақда Миробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича ҳолат юзасидан Миробод тумани экология бўлими томонидан ўрганилганда Авлиё-ота кўчаси 124 уй олдида қурилиш ишлари давомида ҳудуддаги тупроқларни олиб чиқиш вақтида экскаватор ҳайдовчиси Б.Б.нинг эҳтиётсизлиги оқибатида 1 туп заранг дарахтига шикаст етказилган.

Шикастланган дарахт авария ҳолатига келиб қолган ва ҳайдовчи дарахтни таги билан қўпориб ташлаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар Б.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 моддаси 1 қисми билан 28 390 000 сўм миқдорда жарима қўлланилди.