Тадқиқот икки босқичда олиб борилди. Биринчи босқичда 15 минг нафардан ортиқ одамда қондаги омега-3 ярим тўйинган ёғ кислоталар даражаси ва ўпка функцияси ўртасидаги муносабатлар ўрганилди. Ўртача 56 ёшли субъектлар эксперимент бошида соғлом эди ва кўпчиликда сурункали ўпка касаллиги белгилари йўқ эди. Кўнгиллилар устида ўртача 7 йилдан 20 йилгача тадқиқот олиб борилди.
Мутахассисларнинг хулосасига кўра, одам қонида ярим тўйинган ёғ кислоталари даражасининг кўтарилиши ўпка функцияси йўқолиш тезлигининг пасайиши, айниқса docosahexaenoic acid кислотаси, ёғли балиқларда юқори концентрацияларда мавжуд бўладиган омега-3 ёғ кислотаси билан боғлиқ.
Иккинчи босқичда 500 000 га яқин иштирокчиларнинг маълумотлари таҳлил қилинди. Хусусан, омега-3 даражасининг кўрсаткичи сифатида қондаги генетик биомаркерларга эътибор қаратилди. Ушбу тажриба маълумотлари аввалгисига мос келди: омега-3 ёғ кислоталари, жумладан ярим тўйинган ёғ кислотасининг юқори миқдори ўпка функциясининг яхшиланишига олиб келди.
Балиқ ва балиқ ёғидан ташқари, ёнғоқ ва уруғлар, ўсимлик мойлари ва махсус бойитилган овқатлар таркибида ҳам омега-3 мавжуд, деб хабар беради lenta.ru.