Францияда илк бор халқаро жамоатчилик диққат-эътиборига юртимизнинг 9 та йирик музейларидан 300 дан ортиқ ашёлар, жумладан, тўқимачилик, либослар, пойабзал, бош кийимлар, заргарлик буюмларидан иборат сара тўпламлар, шунингдек, Нукус, Самарқанд ва Бухоронинг энг йирик музейларидан Туркистон ва рус авангардига тааллуқли 24 та мўйқалам асарлари тақдим этилади.
Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси ва Араб дунёси институти ҳамкорлигида ташкил этилади. Кўргазма Бош куратори Яффа Ассулин ҳисобланади.
Аминмизки, ушбу йирик лойиҳа Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги маданиятлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади, ташриф буюрувчилар учун эса минтақага хос амалий ва тасвирий санъатнинг бетакрор ютуқларини кашф эттиради.