Бу ҳодиса Ўзбекистонда ниҳоятда кам учрайди, кўпинча у қиши барқарор совуқ ҳудудларда кузатилади.
Ушбу ҳодисанинг вужудга келиш сабаби шундаки, у совуқ Сибир антитциклонининг таъсиридан келиб чиқади. Одатда, бундай синоптик вазиятда ёғингарчилик кузатилмайди.
Шу билан бирга, ер юзасидаги ҳаво қатламларининг тунги кучли совиши туфайли пастки ҳаво қатламлари юқори қатламлардан совуқроқ бўлганда, ҳароратни тескари ўзгариши содир бўлади. Натижада конвекцияни олдини оладиган «блокировка қилувчи» қатлам пайдо бўлади, у конвекция ҳодисасига тўсқинлик қилади. Бундай ҳолатда, жадал равишда ишлайдиган қозонларнинг қувватлари орқали ҳавога кўп миқдорда ташланадиган илиқ буғ, худди шу қатламга «урилиб» тушгандек, қуюқлашади ва қор доналари шаклида ёғади.
Ушбу ҳодисани ўрганган баъзи тадқиқотчилар буни «техноген қор» деб аташади. Бироқ, бу бутунлай тўғри эмас. Шунга қарамай, бу антропоген омил таъсирида ўзгартирилган табиий ҳодисадир, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.