Хитой пойтахти жаҳон спорти тарихида иккала Олимпиадани қабул қилган биринчи шаҳар бўлади – 2008 йилда бу ерда XXIX ёзги Олимпия ўйинлари ҳам ўтказилган эди.

Карантин чораларига қатъий риоя этган ҳолда 4-20 февраль кунлари ўтадиган бу галги ўйинларда спортнинг 15 та йўналиши бўйича 109 та медаллар тўплами ўйналади. Бу медаллар учун 90 дан ортиқ мамлакат, шу жумладан Ўзбекистондан 4 мингдан зиёд спортчи беллашади.

Олимпия ўйинларининг очилиш маросими 4 февраль куни Пекиндаги “Қуш ини” миллий стадионида хорижий давлатлар ва расмий делегациялар етакчилари, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтади.

Ташриф дастурига мувофиқ Ўзбекистон Президенти қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.