"Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этганимиздан мамнунмиз", деб ёзади Бахтиёр Саидов.

У ўз вақтида ташкил этилган тадбир учун Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фиданга миннатдорлик билдирди.

Йиғилишда минтақавий ва глобал хавфсизликка тобора ортиб бораётган таҳдидлар, шунингдек, иштирокчи давлатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва мувофиқлашувни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилоти доирасида амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, барқарорлик, ўзаро боғлиқлик ва изчил ривожланишни рағбатлантиришга қаратилган асосий ташаббусларни илгари суришни қўллаб-қувватлайди.