У бино ичига қалампир пуркаган ва кейин қўриқчи ва тўртинчи синф ўқувчисини пичоқлаган. Бола олган жароҳатлари оқибатида вафот этди.
“Бугун соат 9:00 да полицияга ўқувчининг қўриқчига пичоқ билан зарба бергани, қалампир пуркагани ва кейин ўн ёшли ўқувчини пичоқлагани ва у жароҳат туфайли вафот этгани ҳақида хабар келиб тушди”, деб хабар берди Подмосковье полицияси. “Биз қаттиқ қайғудамиз, мактабда тўртинчи синф ўқувчиси бўлган бола вафот этди”, деб ёзди Телеграмда Подмосковье болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Ксения Мишонова.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, ҳужум уюштирган шахс ўша мактабнинг 15 ёшли ўқувчиси. У ҳибсга олинган. Россия Тергов қўмитаси қотиллик ва қотилликка уриниш бўйича жиноий иш қўзғатди.
Успенская умумий ўрта мактаби Подмосковьенинг ғарбий қисмида, Москва билан бевосита чегарадош Одинцово туманидаги Горки-2 қишлоғида жойлашган. Мактабда мингдан ортиқ ўқувчилар, жумладан, қўшни қишлоқлардан ҳам келиб таҳсил олади.
Фавқулодда хизматлар мактаб биносига етиб келганидан сўнг, баъзи ўқувчилар қўшни Ёшлар марказига эвакуация қилинди, деб хабар берди delfi.lt.