Мамлакатимизнинг тоғ олди ҳудудларида баҳор-ёз фаслида момақалдироқли ва дўл жараёнли кунларнинг кўп бўлиш эҳтимоли бор. Бу эса, қишлоқ хўжалиги экинларининг дўл уришига олиб келади. Мазкур хизмат фаолияти гидрометеорологик жараёнларга тасир кўрсатиб, айнан қишлоқ хўжалигида юзага келиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олишга қаратилган.

Шу мақсадда, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва унга ёндош ҳудудларидаги белгиланган ҳимоя зоналарида апрель ойининг бошидан август ойининг оҳиригача бўлган давр оралиғида қишлоқ хўжалиги экинларини дўл уришидан ҳимоя қилиш бўйича таъсир кўрсатиш ишлари ўтказилади.