— Коронавируснинг ҳинд варианти бошқа турларга қараганда оғир касалликларни кўпроқ келтириб чиқаради, деди Фаучи. — Бу турдаги вирусни янада хавфли деб аташ мумкин. Касалликнинг оғир кечиши, беморнинг касалхонага ётқизилиши ва баъзи ҳолларда ўлимга олиб келади, — дея таъкидлади шифокор, америкалик олимлар томонидан таҳлил қилинган маълумотларга асосланиб.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, SARS-CoV-2 вирусининг ҳиндча версияси бошқа турларга қараганда одамдан-одамга осон юқади. “Бу эса аниқ муаммодир”, — дея хулоса қилди AҚШнинг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси.

Фаучи, шунингдек, Қўшма Штатларда сўнгги бир ойда коронавирус туфайли юз берган ўлимнинг тахминан 99,2 фоизи эмланмаган одамлар орасида кузатилганини айтди.