Аввал хабар берилганидек, 1 августдан бошлаб, Туркия , Буюк Британия ва Танзания билан авиақатновлар йўлга қўйилади.
«Авиақатнов тикланиши мумкин бўлган навбатдаги мамлакатлар — бу Жанубий Корея ва Мальдивалар бўлиши мумкин», — деган агентлик (ТАСС) суҳбатдоши.
Илгари ТАСС Россия Федерацияси ва Жанубий Корея ўртасида 1 августдан бошлаб авиақатновларнинг тикланиши ҳақида хабар берганди.
Россия март ойининг охирида халқаро парвозлар учун ўрнатилган чегаралашларни август ойидан бошлаб олиб ташлай бошлайди. Шундай қилиб, 1 августдан бошлаб Россия Федерациясидан Занзибар, Лондон, Анқара ва Истанбулга, 10 августдан бошлаб эса Анталия, Бодрум ва Даламанга учиш мумкин бўлади. Ўз ўрнида Россияга ҳам ушбу мамлакатлардан юқорида кўрсатилган санадан бошлаб учиб келиш мумкин бўлади.
Ҳозирги пайтда эса чет эллардан фақат четга олиб чиқиб кетилиши учун рейслар амалга оширилиб турибди.