Университет тадқиқотчилар аллақачон биринчи намуналарни олишганини маълум қилди. Бундай муқобил ёнилғиларга компонентлар таркиби бўйича жуда қаттиқ талаблар қўйилади, улар стандарт кўрсаткичларнинг бирортасида (ёпишқоқлик, сирт таранглиги, зичлик, иссиқлик қиймати, иссиқлик-оксидланиш қобилияти ва бошқалар) анъанавийлардан кам бўлмаслиги керак, деб хабар беради ria.ru.

“Биринчи намуналар аллақачон синтез қилинган. Тадқиқотнинг кейинги босқичида биз маҳсулот ҳосилдорлигини оширадиган катализаторларни ишлаб чиқишни, шунингдек, белгиланган физик-кимёвий хусусиятларга эга биоёнилғини ишлаб чиқаришни режалаштиряпмиз”, дейди университет қошидаги Илғор муҳандислик мактабининг кимё муҳандислиги бўлими профессори Елена Ивашкина.