Вилоят ЙҲХБ хабарида қайд этилишича, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи “Labo” русумли автомобилни қайрилиб олиш мумкин бўлган жойдан қайрилиб олаётган вақтида ўз йўналишида ҳаракатланаётган “Lasetti” ва “Tracker” русумли автомобиллар билан тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида автомобилларда ёнғин келиб чиққан. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида ҳаракат иштирокчиларидан ҳеч бири жароҳат олмаган.

Ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.