Самарқанд вилоятида мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида агент хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ходимлари малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курслари бошланди. Дастлабки ўқув жараёнини Самарқанд шаҳридаги “Samarkand business advires” ўқув маркази бошлаб берди. 

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази масъул ходимлари кимлар агент бўлиши, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хизмат кўрсатиш тартиби ва  мавзуга оид бошқа йўналишларда машғулотлар олиб боришмоқда. 

— Ўқув курси йўлга қўйилганини эшитиб, биринчилардан бўлиб келдим, — дейди Жамшид Жўрақулов. — Ургут аҳоли сони жиҳатидан етакчи туманлардан бири. Табиийки, туманда давлат хизматларига бўлган талаб юқори. Аммо ҳаммани ҳам туман марказига келишга имконияти бўлавермайди. Шуни инобатга олиб, Мангитобод, Дўстлик, Жозмон, Найман қишлоқлари ва Баҳрин маҳалласи фуқароларига яқин ҳудудда давлат хизматлари кўрсатувчи бўлим фаолиятини йўлга қўймоқчиман. Бўлим ишга тушгач 30 мингдан зиёд аҳоли ўзига яқин жойда хизматларимиздан фойдаланиш имконига эга бўлади. 

Ўқув курси якунлангандан сўнг Давлат хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи Сертификат берилади.

ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати