Тадбирда фахрий устозлар, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этиб, янги маскан билан яқиндан танишди.
Маълумот ўрнида ётоқхона 5 қаватдан иборат бўлиб, 700 ўринга мўлжалланган. Бинода 5 та дарс тайёрлаш хоналари, 5 та ошхона, 10 та ювиниш хоналари ва бошқа барча қулайликларга эга.
Янги талабалар тураржойи талабаларга Мустақиллигимизнинг 34 йиллигига муносиб туҳфа бўлди. Ушбу ётоқхона нафақат яшаш учун қулай шароит, балки билим олиш, ижод қилиш ва бўш вақтни мазмунли ўтказиш учун ҳам кенг имкониятлар яратади.