“Namangan Qianging Investment” МЧЖ томонидан 7 гектар майдонда амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 70 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа қурилиши 2019 йилда бошланган. Компания томонидан 2019 йилда 2 млн. доллари, 2020 йилда 1-ярим йиллигида 5,6 млн. доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилган.
Мулоқот давомида мазкур лойиҳани амалга оширишни янада жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги, хусусан, гилос етиштириш борасидаги янги лойиҳаларда иштирок этиш таклифи етказилди.
Инвесторлар имконият туғилиши билан Наманганга келишлари ва қурилиш ишларига бош-қош бўлишларини таъкидлади. Самимий ва ишчан руҳда кечган мулоқот учун вилоят ҳокимига миннатдорлик билдирди.