Швеция аҳоли иммунитетига ишониб ва умид қилиб, ўз стратегиясини танлаган эди. Карантин чоралари жуда қаттиқ эмас, қўшни Европа давлатлардаги каби ўртача.
Стокголмда яшовчи фуқаролардан бири, бунда аҳолининг ишончи муҳим рол ўйнаганини таъкидлайди. "Коронавирусдан деярли ярим аҳоли касалланди, лекин улар ҳукуматга қаттиқ ишонди ва кўрилаётган чораларга қаттиқ амал қилишди. Бошқача айтганда, шведларнинг ҳар ўн нафардан олтитаси Швеция хавсизлик балансини яхши ушлаб турмоқда, деган фикрда", дейди у.
Танқидчилар “Шведча тизим”да ўлим ҳолати кўп бўлаётганини таъкидламоқда. Мамлакатда ҳалокатли натижалар апрел ойининг ўрталарига келибгина секинлаша бошлаган. Унгача Швеция ўлим кўрсаткичлари бўйича АҚШ ва Франциядан кейин учинчи ўринда эди. Ўша пайтда дунё танқидчилари “Шведча стратегия” ўзини оқламади, дея жар солган эди. Энди эса мамлакатдаги кўрсаткичлар Швеция пандемияни енгаётганига ишора бермоқда. Нима бўлганда ҳам барчасини вақт кўрсатади.