Офтальмологнинг айтишича, смартфон ёки компьютердан ҳаддан зиёд кўп фойдаланиш қуруқ кўз синдроми касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Чунки бундай ҳолатда кўз ёши безлари етарли даражада суюқлик чиқармайди.

“Биз экранга қараганимизда киприк қоқмасдан нимадир ўқиймиз, ўйин ўйнаймиз, яна ниманидир томоша қиламиз. Бундай ҳолатда кўз қуруқлашади, бунга биз эътибор қаратмаймиз”, дейди Азнаурян.

Шифокор смартфонларни мазкур синдромнинг келиб чиқишига ва иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлиши мумкинлигини қайд этди. Унинг айтишича, намланмаган кўзга турли микробларнинг тушиши инсон организмига зарар етказади.  

Азнаурян агар смартфонлар ёки компьютердан фойдаланиш вақтини камайтиришнинг имкони бўлмаса, кўзни намлантирувчи воситалардан фойдаланишни маслаҳат берди. Унинг айтишича, бундай воситалар кўзнинг шиллиқ қаватини намлантириш имконини беради.