Жорий йилнинг 9 ойи давомида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Бизнес-омбудсманга жами 7 629 та мурожаат келиб тушган. Шундан  3 356 та (44 фоиз) тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди, қолган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Келиб тушган мурожаатлар хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда,  17 фоизи солиққа оид, 14 фоиз ер, кадастр ва архитектура билан боғлиқ, 12 фоиз банклар, 10 фоиз инфратузилма, 6 фоиз суд ва бошқа масалаларидаги мурожаатларга тўғри келади.

Келиб тушган мурожаатлар асосида тадбиркорлар манфаатларида 1 745 та таъсир чораси қўлланилиб, шундан давлат органлари ва ташкилотларига 112 та тақдимнома, 53 та хулоса ва 77 та огоҳномалар киритилди. Қўлланилган таъсир чоралари натижасида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор ва масъул шахсларнинг  74 нафарига интизомий жазо (тақдимнома натижаси) чоралари қўлланилган.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари манфаатида судларга жами 198 та даъво аризаси ва шикоят билан мурожаат этилди. Натижада, 47,5 миллиард сўмлик аризалар тадбирколар фойдасига қаноатлантирилиб, уларнинг жами 433 гектар ер майдонларига бўлган мулк ҳуқуқлари тикланди. Ўз навбатида, давлат органларининг 1 305 нафар мансабдор ва масъул шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди ва 1,5 млрд сўм жарима қўлланилди.

Ушбу ишларни идоралар кесимида ажратадиган бўлсак, энг кўп маъмурий баённомалар Қурилиш вазирлиги 145 та, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 139 та, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси 106 та, Солиқ идоралари 99 та ва бошқа идоралар ходимларига нисбатан расмийлаштирилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларнинг ҳусусиятлари бўйича гапирадиган бўлсак, мансабдорлар томонидан 456 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш, 402 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, 288 та ҳолатда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш ва 159 та ҳолатда бошқа ҳуқуқбузарликларга тўғри келмоқда.

Ҳудудулар кесимида, энг кўп маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича расмийлаштирилган ва кўриб чиқилган баённомалар сони Наманган вилояти 146 та, Тошкент шаҳрида 133 та, Самарқанд вилояти 126 та ва Қашқадарё вилояти 122 та тўғри келмоқда.