Бу ҳақда Сурхондарё вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси маълумот берди. 

Сурхондарё воҳаси, хусусан Термиз шаҳри милодий 1-3 асрларда буддизм маркази сифатида танилган. Бу ҳақда Хитойнинг тарихий манбалари ҳам гувоҳлик беради. Эски Термиз ҳудудидаги буддавийлик ибодатхоналари ва ундан топилган будда ҳайкаллари шулар жумласидандир.  

Таъкидланишича, Сариосиё туманининг "Шаҳриобод" маҳалласи Ҳурватан қишлоғида яшовчи фуқаро томонидан топилган ҳайкалча Термиз археология музейига топширилмоқда.