Мамлакатимизда мева-сабзавотчилик, ғаллачилик ва чорвачиликда 500 га яқин кластер ва кооперациялар фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг натижасида 1 миллиард доллорлик мева-сабзавот махсулотлари экспорт қилинди. Бу йил 91 минг гектар ер майдони қайтадан фойдаланишга киритилди. 133 минг гектар ёки ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилди. Тадбиркорликни кенг қўллаб-қувватлаш бўйича кўплаб имтиёз ва енгилликлар берилди.Тадбиркорлик субьектларига олдинги йилларга нисбатан қарийиб тўрт баробар кўп кредит маблағлари ажратилди.

Жорий  йилда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказлари ташкил этилди, уларда “Ягона дарча” тамойили асосида кўплаб агрохизматлар кўрсатиш йўлга қўйилмоқда. Қишлоқ хўжалигини  модернизация қилиш, рақамлаштириш, ернинг унумдорлигини ошириш замонавий агротехнологияларни жорий этишга илк бор юқори миқдорда кредит ва грант маблағлари жалб қилинди. Сувни тежайдиган технологиялар жорий этиладиган ер майдонлари 5 баробарга кўпайтирилиб, 430 минг гектарга етказилади, 90 минг гектар янги ерлар ўзлаштирилиши, унда  боғ ва токзорлар барпо этилиши борасида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари бу борада  Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  2020-йил 11-декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган  технологияларни жорий этишни янада  жадал ташкил этиш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги қарор  ижросини таьминлаш борасида бажарилган ишлар устидан ҳозирги кунларда ҳам назорат тадбирлари  олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари  тўғрисида”ги қарори ҳамда “Ўзагроинспекция” марказий апаратининг 2022  йил 8 апрелдаги топшириқлари ижросини назорат қилиш мақсадида Сурхондарё вилояти ва туман бўлимлари томонидан мунтазам  ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган июнь ойи давомида Инспекциянинг Сурхондарё  вилоятида  ўтказилган текшириш, мониторинг ва ўрганишларда 25 та ҳолатда  2,97 гектар экин майдонларини кўллатиб суғориш, 9 та ҳолатда 42 литр сувни коллектор-дренаж тармоқларига оқизиш, 33 та ҳолатда эса сувдан фойдаланиш ва сув истемоли қоидаларини бузиш, ҳамда  сув объектларининг ҳолатига салбий таъсир этувчи гидротехника ишларини ўзбошимчалик билан  номутоносиб тарзда бажариш, сувдан фойдаланиш ва сув истемоли  бўйича белгилаб берилган режаларини бузиш,  сув объектларидан олинадиган ва уларга қуйиладиган сув миқдорининг дастлабки ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш, сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, Шунингдек, 2 та ҳолатда  шартнома тузмасдан сув олганлик, 114 та ҳолатда эса бу каби  бошқа ҳолатлар содир этилган. Ўтган бир ой давомида жами 147 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.   

Аниқланган қонунбузарлик ҳолатларига нисбатан эса 32 та ҳолатда 7 млн 500 минг сўмлик маьмурий жарималар қўлланилиб, 5 млн 799 минг сўм ундирилди, 2 та ҳолатда 444 минг сўм молиявий санкциялар қўлланилиб 444 минг сўм ундирилди, биргина  жорий йил июнь  ойининг ўзида 6 млн 243 минг сўм ундирилди.

 Ўрганишларда 2022 йилда ёз мавсуми даврида сув истемоли бўйича шартномалар тузилиши, сувларнинг белгиланган тартибда дастлабки ҳисоб-китоби ва ҳисоботини  юритилиши, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя қилиниши, истеъмолчиларга сувни етказиб бериш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши, ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича  тегишли  кўрсатмалар, ёзги суғориш ишларида эса йўл қўйилган қонунбузилишларни аниқлаш, ҳамда  бу каби хато ва камчиликларни  бартараф этиш юзасидан тақдимномалар киритилиши таьминланганлиги  қайд этилди.

Жорий йилнинг 6 ойлик якуний ҳолатида мониторинг ва ўрганишлар каби назорат тадбирлари давомида жами  176 та ҳолатда 16,0 гектар экин майдонларини кўллатиб суғориш, 18 та ҳолатда 46 литр/сек миқдорда сувларни зовурларга ташлатиб қўйиш, 218 та ҳолатда носоз гидроиншоотлардан фойдаланиш, 459  та ҳолатда эса носоз қурилмалардан фойдаланиш, 171 та ҳолатда сувдан фойдаланиш ва сув истемоли қоидаларини бузиш, 30 та ҳолатда сув обектларининг ҳолатига таьсир этувчи гидротехника ва бошқа ишларини ўзбошимчалик билан бажариш, сув обектларидан сув олиш лимитларини бузиш, 28 та ҳолатда  сувдан фойдаланиш ва сув истемоли режаларини бузиш, 1 та ҳолатда сувларнинг дастлабки ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш, Давлат сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузиш ҳамда 769 та бошқа ҳолатлар содир этилиб,  жами 1003 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Хулоса қилиб шуни таькидлаш лозимки, мамлакатимизда бугунги кунда  сув тежовчи технологиялардан самарали фойдаланиш, шунингдек, ҳар бир сув истеъмолчи томонидан сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига қатъий риоя қилиши давр талабидир.

Зойир ҚУЛИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги“Ўзагроинспекция”нинг Сурхондарё

вилоят бошқармаси бош инспектори