Низомга кўра, давлат аккредитациясидан ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат:
- 1-босқич — аризани расмийлаштириш
- 2-босқич — таълим сифатини ички баҳолаш
- 3-босқич — таълим сифатини ташқи баҳолаш
- 4-босқич — давлат аккредитацияси бўйича якуний қарор қабул қилиш
Таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисида аризалар келгуси ўқув йилида фаолиятини бошлаш учун ҳар йили 1 октябрдан келгуси йилнинг 31 январигача қабул қилинади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
— лицензия ёки юридик шахснинг гувоҳнома нусхаси
— аризани кўриб чиқиш учун белгиланган миқдордаги йиғимларни амалга оширганлик тўғрисидаги маълумотнома
— давлат аккредитацияси жараёнларига бириктирилган масъул ходимнинг маълумотлари
Аризалар 15 иш кунида кўриб чиқилади.
Таълим дастури “давлат аккредитациясидан ўтди” деб эътироф этилганда, махсус давлат аккредитациясидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат 1 ҳафта муддатда берилади ва мазкур таълим дастури бўйича кадрлар тайёрлашга рухсат этилади.