Жумладан, “The Holland Times” сайтида шундай хабар эълон қилинди:
“GSP+” дастурига қўшилиш талабгор мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари, меҳнат муносабатлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва самарали бошқарув каби тизимлар обдон ўрганилиб, ЕИ комиссияси мониторинг гуруҳи хулосасига кўра амалга оширилади.
Ўзбекистон томони “GSP+” бенефициар мамлакати мақомини олиш учун 2020 йил бошидан ҳаракатни бошлаган эди. Ички тасдиқлаш жараёни тугагандан сўнг, 2020 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Европа комиссиясига аъзолик учун талабнома юборди.
Айни кунларда Ўзбекистонда 3000 турдаги маҳсулотни божхона тўловларисиз, 3200 турдаги маҳсулотни эса имтиёзли ставкалар билан ЕИ мамлакатларига экспорт қилиш имконини яратган “GSP+” тизими амалда. Қолаверса, “GSP+” доимий равишда божсиз кириш учун маҳсулотлар турини кенгайтириш тарафдори.
Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар ўз маҳсулотларни Европа бозорига сотишда бир томонлама тариф имтиёзларидан фойдаланиши мумкин. Шу билан ЕИ мамлакатларига божсиз экспорт қилиниши мумкин бўлган товарларнинг сони 6200 тага кўпаяди. Бу биргина тўқимачилик саноатида маҳсулотлар экспортини йилига қарийб 300 миллион долларга ошириш имконини беради.