Одамлар музда сирпаниб тушиш оқибатида жароҳат олишган. 109 нафар одам Токиодаги касалхонага ётқизилди. Канагава префектурасида беш киши оғир, 34 киши енгил тан жароҳати олган. Сайтама префектурасида ҳам 12 киши енгил тан жароҳати олган.

Япония метеорология агентлиги ҳозирда тўққизта префектурада кучли қор ёғиши ҳақидаги огоҳлантиришни бекор қилди, бироқ айрим ҳудудларда 6 февраль куни эрталабгача қор ва ёмғир ёғди. Табиий офатнинг жиддийлиги туфайли айрим поездлар паст тезликда ҳаракатланмоқда, Токиодаги Ханэда аэропортида 31 та авиарейс бекор қилинган, деб хабар беради report.az.