Ушбу маъсулиятли вазифани сифатли амалга ошириш борасида Миллий гвардия қўмондони пойтахтимизда Оилавий болалар уйи ташкил қилиш истагида бўлган фуқароларни қабул қилиб,  уларга қисқа муддатларда барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилиши юзасидан тегишлилиги бўйича масъул вазирлик ва ташкилотлар ходимларига топшириқлар берган эди.

Амалга оширилган ишлар натижасида бугун Тошкент шаҳри Юнусобод туманида илк маротаба Умида ва Полвон Турдалиевлар оиласи 21 сонли Меҳрибонлик уйидан 5 нафар ўғил-қизларни ўз тарбиясига олиб  Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйдилар, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати.

Мазкур Оилавий болалар уйи очилиш маросимида Миллий гвардия қўмондонлиги, Юнусобод туман ҳокимлиги ва бошқа масъул вазирлик ҳамда ташкилотлар мутасадди раҳбарлари иштирок этиб, Умида Турдалиева бошлаган ушбу олийжаноб ишга муваффақият тилаган ҳолда, доимо кўмакдош бўлишларига ҳамда оила аъзосига айланган ушбу ўғил қизларнинг маънавиятли ва ватанпарвар бўлиб камол топишларига ишонч билдирдилар.