Текширувлар давомида аниқланган барча ҳуқуқбузарликлар юзасидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилмоқда.

Жорий йилнинг 15 июнидан 16 июлига қадар Экополиция ходимлари томонидан ўтказилган экологик рейдлар давомида автотранспорт воситаларидан қурилиш чиқиндиларини белгиланган жойлардан ташқарига ноқонуний ташлаш билан боғлиқ 21 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.

Қоидабузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 91¹-моддаси 3-қисми асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарима чоралари қўлланилди. Шунингдек, 14 та транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди.

Бундан ташқари, қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойга ноқонуний ташлаш ҳуқуқбузарлигини такроран содир этган икки юк автомобилига нисбатан уларни мусодара қилиш масаласини кўриб чиқиш учун тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, қонунчиликда белгиланган тартибда суд органларига юборилди.