Трамп Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан “тез-тез мулоқотда бўлиб турганини” таъкидлади ва унга уруш яқин келажакда тугаши кераклигини айтган.

“Ўйлайманки, яқин икки-уч ҳафта ичида сиз жуда яхши, ишончли якуний натижага эга бўласиз”, деди Трамп.

Унинг қўшимча қилишича, “улар минг йиллар давомида курашиб келган бўлса-да, АҚШ, унинг сўзлари билан айтганда, “жуда яхши иш қиляпти” ва ҳамма нарса тезда тугаши керак.

Трамп, шунингдек, Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш ва анклавдаги гуманитар вазият оғирлашаётган бир пайтда озиқ-овқат ёрдамини ташкил қилиш устида ишлаётган Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткоффнинг ишини ҳам юқори баҳолади.

Ўтган ҳафта Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазодаги “барча гаровга олинганларни” озод қилиш ва урушни тугатиш бўйича “зудлик билан музокаралар ўтказишга” буйруқ берганини айтди – фақат Исроил учун мақбул шартлар асосида, деб хабар берди korrespondent.net.