Тошкентдаги "Мовий гумбаз" кафеси маданий мероси объектида рухсатсиз олиб борилган таъмирлаш ишлари тўхтатилди
Маданий мерос агентлиги ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган "Мовий гумбаз" кафесида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.