Жумладан, S7 Airlines авиакомпаниясининг Иркутск — Андижон йўналишидаги S76311 рейси экипажи Ўш шаҳридаги муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 00:01 да қўнган.

Air Samarkand авиакомпаниясининг Жидда — Наманган йўналишидаги 9S5010 рейси Самарқанд шаҳридаги муқобил аэродромга йўналтирилди ва соат 00:27 да қўнишни амалга оширди.

Шунингдек, Ural Airlines авиакомпаниясининг Екатеринбург — Наманган йўналишидаги U62963 рейси ҳам Самарқанддаги муқобил аэродромга қўниб, соат 00:40 да ерга тушди.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Самара — Наманган йўналишидаги HY9806 рейси эса Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилиб, соат 04:11 да қўнган.

Бундан ташқари, FlyOne Asia авиакомпаниясининг Мадина — Наманган йўналишидаги 7Q4452 рейси ҳам Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналтирилиб, соат 06:05 да қўнишни амалга оширган.

Айни пайтда Наманган халқаро аэропорти одатий режимда фаолият юритмоқда.