Унга кўра, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун тестларни дастлабки босқичини синов тариқасида пойтахтимизга яқин ҳудудларда ўтказиш белгиланди. Тест ўтказиладиган кунлар жорий йилнинг 18 июнь кунидан, яъни бугундан бошланади. Имтиҳон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси биносида бўлиб ўтади.
Имтиҳонда «Ҳуқуқшунослик», Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот», «Иқтисодиёт», «Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш» ҳамда «Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар» соҳалари бўйича синов тестлари ўтказилади.
Инспекция томонидан имтиҳонда иштирок этувчилар рўйхати шакллантирилди. Ушбу рўйхатга пойтахтимиз Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятининг эпидемиологик жиҳатдан барқарор ҳудудларида истиқомат қилувчи талабгорлар киритилган. Бошқа талабгорлар учун синовлар қачон ва қай тартибда ташкил этилиши бўйича қўшимча ахборот берилади. Синовлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда, фақат рўйхатдаги талабгорлар иштирокидаўтказилади.
Шу ўринда фуқаролардан келиб тушаётган аризалар асосида кейинги босқичларда эпидемиологик вазият барқарорлашаётган ҳудудларнинг ўзига борган ҳолда тестларни ташкил этиш режалаштирилмоқда.