Давлат органларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги улкан хизматлари, ўзининг юксак билим ва тажрибаси, ташаббускорлик ва ташкилотчилик фазилатлари билан Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга қўшаётган катта ҳиссаси, хусусан, Оролбўйи минтақасини ҳар томонлама ривожлантириш, ҳудуд инфратузилмасини такомиллаштириш, экологик ҳолатини яхшилаш, аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш йўлидаги ибратли ишлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, сенатор Худайбергенов Турсинхан Айдарович «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотлансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев