Бош вазир Фумио Кисиданинг айтишича, Япония маҳаллий балиқчиларнинг хавотирлари ва Хитойнинг норозиликларига қарамай, пайшанба куни атом электр станцияларидан сувни океанга тўкишни бошлайди. Унинг қўшимча қилишича, агар об-ҳаво имкон берса, жараён бошланади.

Июль ойида МАГАТЭ экспертлари Токио режаси глобал хавфсизлик стандартларига жавоб беради ва “одамлар ва атроф-муҳитга аҳамиятсиз радиологик таъсир кўрсатади” деган хулосага келишганди, деб хабар беради korrespondent.net.

2011 йилнинг март ойида Японияда зилзила содир бўлиб, цунамига сабаб бўлганди. Катта тўлқин Фукусима-1 АЭСдаги аварияга олиб келган эди.

2021 йил апрель ойида Япония ҳукумати станциядаги сув махсус тозалашдан сўнг секин-аста океанга чиқарилиши борасидаги режаларини эълон қилди. Токионинг қарори қўшни давлатлар ва хусусан балиқчилик саноати вакилларининг норозилигига сабаб бўлди, улар истеъмолчилар ҳудудда овланган ҳар қандай денгиз маҳсулотларидан бош тортишидан қўрқишди.

Баъзи олимларнинг фикрича, бундай ҳаракатнинг узоқ муддатли оқибатлари аниқ эмас, шунинг учун сувни чиқаришни кечиктириш керак.