Агар дронлар тарихига назар солсак, у илк бор Германия томонидан қўлланилган бошқарилувчи ва ҳақиқий урушда қатнашган биринчи серияли дрон В-1 ракетасидир. Бу немис “ажойиб қуроли” Буюк Британияга қарата ўқ узди. Ҳаммаси бўлиб 25 000 тагача бундай ускуналар ишлаб чиқарилган. В-1 импулсли реактив двигателга ва маршрут маълумотларига эга автопилотга эга эди.
Урушдан кейин улар СССР ва АҚШда учувчисиз разведка тизимларида ишлади. Совет дронлари разведка самолётлари эди. Уларнинг ёрдами билан аерофотосурат, электрон разведка ва эстафеталаш ишлари олиб борилди.
Бу ҳарбий фаннинг УУАларга (учувчисиз учар апаратлар) бўлган муносабатида ўз аксини топди. Америкаликлар чўл бўронида ва Югославия кампаниясида УУАлардан фойдаланган. 90-йилларда улар дронларни ишлаб чиқишда ҳам етакчи бўлишди. Шундай қилиб, 2012 йилдан бери улар турли хил модификациядаги деярли 8 минг дона УУАларга эга. Булар асосан кичик армия разведкачи дронлари эди, аммо зарба берувчи УУАлар ҳам бор. Улардан биринчиси, 2002 йилда автомобилга ракета ҳужуми билан ал-Қоида етакчиларидан бирини йўқ қилган. Ўшандан бери душман ҳудудини ёки унинг бўлинмаларини йўқ қилиш учун УУАлардан фойдаланиш одатий ҳолга айланди.
Ҳозирги вақтда ўлчамлари, ташқи кўриниши, парвоз масофаси ва функционаллиги билан фарқ қилувчи кўплаб дронлар мавжуд.
Ҳаммамиз сўнги йилларда дронлар ва уларнинг ишлаш консепцияси ҳақида матбуот ва оммавий ахборот воситалари орқали хабардор бўлиб боряпмиз. Омма орасида дронларнинг ҳарбий амалиётларда ишлатилишига бир қанча ёндашувлар мавжуд. Кимлар учун дрон дунёдаги хавфсизликни сақлаш учун ажойиб қурол, яна бошқа кимлар учун у инсониятга хавф солувчи қалбсиз учувчи машина. Лекин дронларнинг АҚШ томонидан радикал-исломистларнинг жангарилик ҳаракатларига қарши ишлатилиши ҳарбий нуқтаи назардан яхши натижаларни берди. Бироқ, ўз навбатида бундай ҳужумлар жангариларни янада эҳтиёткорроқ ҳаракат қилишга ва жангарилар базалари жойлашувини тинимсиз ўзгариб туришига олиб келди. Натижада улар билан курашиш янада қийинлашди. Мана 10 йилдан бери дронлар ҳарбий амалиётда кенг кўламда ишлатилиб келинмоқда. Учувчисиз, ихчам ва узоқдан бошқариладиган ушбу самолётлар соатлар давомида душман ҳудудларида учишлари ва бортидаги қурол аслаҳалари билан ҳужум қилиш имкониятига эга.
Сўнги йилларда ҳарбий мақсадларда дронларнинг тобора кўпроқ ишлатилаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Дронлар душман ҳудуддини разведка қилиш ва ҳужум операцияларида борган сари қирувчи самолётлар ўрнини эгаллаб бормоқда. Бунинг сабаби, дронлар қирувчи самолётларга қараганда камида 10 баробар арзонроқ. Битта дроннинг ўртача баҳоси 10-15 миллион АҚШ доллари бўлса, қирувчи самолёт учун бу нарх 50-150 миллион ва бомбардимончи самолётлар учун эса 1 миллард АҚШ долларини ташкил қилади.
Иккинчидан, дронлар учувчили самолётларга қараганда кичик бўлгани учун уларни илғаб олиш қийин, дронлар ногаҳон ҳарбий ҳужумлар учун энг мукаммал учувчи аппаратлардир. Йиллар ўтган сайин улурнинг ҳужум қилишдаги аниқлик даражаси ҳам ортиб.
Учинчидан, дронлар туфайли учувчилар ҳаёти сақланиб қолади. Бу қурилма туфайли қурбон бўлувчи аскарлар сонини нолга тенг.
АҚШ дронлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ва улар орқали ҳужумларни амалга ошираётган ягона мамлакат эмас. Исроил, Туркия, Эрон, Россия, Хитой, Франция, Ҳиндистон ва бошқалар, умумий ҳисобда 40 га яқин давлат ўз армиялари таркибида дронлар миқдорини оширишга ҳаракат қилмоқда.
Дронларнинг бундай тезлик билан ривожланиши ва кенг кўламдаги ишлатилиши билан биргаликда уларга қарши танқидий фикрлар ҳам кенг тарқалмоқда. Авваламбор бунга сабаб дронларнинг ишлатилиши ҳақида халқаро инсон ҳуқуқлари нормативларининг йўқлигидир. Халқаро қонунларига кўра душманлигига шубҳа бўлган кимсалар ёки гуруҳлар оддий фуқаро сифатида эътироф этилиши керак (Женева Конвенсиясининг 8 август 1977 йилдаги қўшимча протоколининг 50-моддаси) ва уларга қарши ҳужум уюштириш уруш жинояти ҳисобланиши керак.
Қуйдагиларни инобатга олган ҳолда бизнинг армиямизда ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Мисол учун УУАларини аниқлаш ва уларни безарар тушириш воситалари ишлаб чиқилмоқда. Ушбу таҳликали зомонда, глабаллашув давом этаётган ва халқоро муносабатларнинг бутун тизими ўзгариб бараётган шароитларда жаҳондаги ҳарбий-сиёсий вазият ҳалқаро ва минтақавий хавфсизликка хаф-хатар ҳамда тахдидлар кўлами кенгайиб бароятганлиги бунга сабаб бўлади. Бундай муаммоларнинг пайдо бўлиши учувчисиз учар апаратларини эътиборни янада кўпроқ қаратишни талаб этади.
Ҳумоюн АБДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлик университети
офицери, катта лейтенант