Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 июнь санаси соат тахминан 18:00 да метрополитеннинг Пахтакор бекатида ҳаракат таркибидан тушиш чоғида йўловчилардан бири (3 ёшли қизалоқ) ҳамроҳининг эътиборсизлиги натижасида вагон эшигига оёғини қисиб олган. 

Шундан сўнг, зудлик билан унга биринчи ёрдам кўрсатилган ва тез тиббий ёрдам хизмати чақиртирилган. Ҳолат юзасидан йўловчига ҳеч қандай оғир жароҳат етмаган. 

"Тармоқда тарқалаётган “Ёш болани итарворишди” мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва бу хабарлар ёлғон маълумотдир", дейилади метрополитен хабарида.