Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўзбекистон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон тумани кадастр бўлими мутахассиси Д.Т. туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимида ишловчи таниши орқали фуқаро М.И.нинг “Авғон” МФЙ ҳудудидаги 31 сотих нотурар ер майдонини 9 500 АҚШ доллари эвазига турар жой сифатида расмийлаштириб беришини айтиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи О.Н. (муқаддам судланган) Д.Т.дан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.