Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг танлов ғолибларига табриги ўқиб эшиттирилди.

Маълум қилинишича, танлов Касбий таълим агентлиги томонидан ташкил этилган. Танловнинг ҳар бир босқичи ғолиблари, шунингдек, уларга бириктирилган амалиёт устозлари пул мукофотлари билан тақдирланган.

Танлов ғолиблари энди ўз касбий маҳоратини WorldSkills халқаро мусобақасида намойиш этиш имкониятига эга бўлади.

Қайд этилишича, WorldSkills халқаро мусобақасида ғолиб бўлган ўқувчига 2 500 БҲМ — 1 миллиард 30 миллион сўм, унинг устозига эса 450 БҲМ — 185 миллион 400 минг сўм миқдорида пул мукофоти берилади.

Шу тариқа, миллий танловда ўз касбий маҳоратини намоён этган ёшлар учун халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш имконияти яратилмоқда.