Ушбу рақамларни КДР Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилди.

Маълумотларга кўра, эпидемия асосан Итури вилоятини қамраб олган бўлиб, у ерда мамлакатдаги тасдиқланган 282 ҳолатдан 264 таси қайд этилган. Шимолий Киву вилоятида 15 та ҳолат ва Жанубий Киву вилоятида яна учта ҳолат аниқланган.

Вирусдан жами 42 киши вафот этган, 238 бемор даволанишни давом эттирмоқда ва иккита ҳолатда беморлар тўлиқ соғайган.

КДР ҳукумати 15 май куни расман Эбола эпидемияси ҳақида эълон қилди. Касаллик сабаби биринчи марта 2007 йилда Угандада аниқланган Эбола-Бундибуджио штамми билан боғлиқ, деб хабар берди report.az.