4 кун давом этган мазкур форум доирасида ёшлар учун манфаатли бўлган бир қатор тадбирлар ўтказилди. Жумладан:
- Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган қўшиқлар танлови;
- «Хуш кайфият» республика ёш аския ва қизиқчилар кўрик-танлови;
- «Ёшлик баҳори» республика ёш опера ижрочилари фестивали;
- «Folk party» фольклор жамоалари республика фестивали;
- «Ёш балет ижрочилари» республика танлови;
- ёш театр режиссёрлари ва актёрларининг семинар-тренинги;
- ёшлар ўртасида самимий дўстона муҳит яратиш, уларнинг муаммоларига ечим топиш ҳамда таклифларини қўллаб-қувватлаш мақсадида очиқ мулоқот учрашувлари;
- «Ёш оммавий байрамлар режиссёрларининг маҳоратини ошириш ва уларнинг фаолиятига кўмаклашиш» мавзусидаги семинар-тренинг;
- форум йўналишлари доирасида кўп йиллик тажрибага эга устозлар томонидан амалий машғулотлар ва маҳорат дарслари;
- таниқли шахслар иштирокида мотивацион сессиялар;
- «Янги Ўзбекистонда ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлашнинг ижтимоий-маданий омиллари» мавзусидаги илмий-амалий анжуман;
- «Сумалак сайли»;
- якуний гала-концерт ва тақдирлаш маросими каби тадбирлар бўлиб ўтди.
Куни кеча пойтахтдаги «Туркистон» саройида «Ёшлик баҳори» иқтидорли ижодкор ёшлар форумининг тақдирлаш ва ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда маданият вазири ўринбосари Муроджон Мажидов, таниқли маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳамда форум иштирокчилари қатнашди.
Маросим аввалида таниқли санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди. Сўнг 1–4 апрель кунлари форум доирасидаги танловларда ғолиб бўлган иштирокчилар эълон қилиниб, қуйидагилар тақдирланди:
Ёш ижрочилар ўртасида Амир Темур фаолиятига бағишланган қўшиқлар танлови совриндорлари:
«Ёш балет ижрочилари» республика танлови совриндорлари:
«Томошабинлар эътирофи» номинацияси ғолиблари — Сатбаев Шинғис Ринат ўғли ва Ашрапова Сафина Фархадовна.
«Ёшлик баҳори» ёш опера ижрочилари фестивали совриндорлари:
«Хуш кайфият» республика ёш аския ва қизиқчилар танлови совриндорлари:
Ўзбекистон давлат филармонияси «Филармония ёш ижодкорлари» республика кўрик-танлови:
«Folk party» фольклор жамоалари республика фестивали:
Эслатиб ўтамиз, «Ёшлик баҳори» иқтидорли ижодкор ёшлар форуми илк маротаба ташкил этилди.