4 кун давом этган мазкур форум доирасида ёшлар учун манфаатли бўлган бир қатор тадбирлар ўтказилди. Жумладан:

    • Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган қўшиқлар танлови;
    • «Хуш кайфият» республика ёш аския ва қизиқчилар кўрик-танлови;
    • «Ёшлик баҳори» республика ёш опера ижрочилари фестивали;
    • «Folk party» фольклор жамоалари республика фестивали;
    • «Ёш балет ижрочилари» республика танлови;
    • ёш театр режиссёрлари ва актёрларининг семинар-тренинги;
    • ёшлар ўртасида самимий дўстона муҳит яратиш, уларнинг муаммоларига ечим топиш ҳамда таклифларини қўллаб-қувватлаш мақсадида очиқ мулоқот учрашувлари;
    • «Ёш оммавий байрамлар режиссёрларининг маҳоратини ошириш ва уларнинг фаолиятига кўмаклашиш» мавзусидаги семинар-тренинг;
    • форум йўналишлари доирасида кўп йиллик тажрибага эга устозлар томонидан амалий машғулотлар ва маҳорат дарслари;
    • таниқли шахслар иштирокида мотивацион сессиялар;
    • «Янги Ўзбекистонда ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлашнинг ижтимоий-маданий омиллари» мавзусидаги илмий-амалий анжуман;
    • «Сумалак сайли»;
    • якуний гала-концерт ва тақдирлаш маросими каби тадбирлар бўлиб ўтди.

Куни кеча пойтахтдаги «Туркистон» саройида «Ёшлик баҳори» иқтидорли ижодкор ёшлар форумининг тақдирлаш ва ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда маданият вазири ўринбосари Муроджон Мажидов, таниқли маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳамда форум иштирокчилари қатнашди.

Маросим аввалида таниқли санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди. Сўнг 1–4 апрель кунлари форум доирасидаги танловларда ғолиб бўлган иштирокчилар эълон қилиниб, қуйидагилар тақдирланди:

Ёш ижрочилар ўртасида Амир Темур фаолиятига бағишланган қўшиқлар танлови совриндорлари:

1-ўрин — Ғайбуллаев Жасурбек Ҳасан ўғли;
2-ўрин — «Ботир Зокиров давомчилари» эстрада гуруҳи;
3-ўрин — Шарофиддинова Лайло Авазбек қизи.

«Ёш балет ижрочилари» республика танлови совриндорлари:

1-ёш тоифаси бўйича (16–18 ёш):
1-ўрин — Ардашева Лейла Фарруховна;
1-ўрин — Садинов Амал Равшанович;
2-ўрин — Мухитдинова Милана Рифатовна;
2-ўрин — Теодорокапуло Николета Валеревна;
3-ўрин — Кистанова Милана Владимировна;
3-ўрин — Алламбергенов Бегис Бегимбаевич.

2-ёш тоифаси бўйича (19–22 ёш):
1-ўрин — Кучкаров Абдуғаппор Нодиржон ўғли;
2-ўрин — Трашкова Елизавета Дмитриевна;
3-ўрин — Асроров Жаҳонгир Абдужалил ўғли;
3-ўрин — Зиватдинова Шохида Шуҳратовна.

«Томошабинлар эътирофи» номинацияси ғолиблари — Сатбаев Шинғис Ринат ўғли ва Ашрапова Сафина Фархадовна.

«Ёшлик баҳори» ёш опера ижрочилари фестивали совриндорлари:

«Энг яхши ёш ижрочи» — Тўхтаева Ойноз Алишеровна;
«Энг яхши эркак овози» — Жумаев Сухроб Баҳодир ўғли;
«Энг яхши аёл овози» — Суёнова Бекзода Ихтиёр қизи;
«Энг яхши жаҳон опера ижрочиси» — Кидирбаев Бахит Бахтияр ўғли;
«Энг яхши ўзбек опера ижрочиси» — Илясов Рустам Фазилович.

«Хуш кайфият» республика ёш аския ва қизиқчилар танлови совриндорлари:

Аския йўналиши бўйича:
1-ўрин — Андижон вилояти Қўрғонтепа маҳорат мактаби аскиячилари;
2-ўрин — Сирдарё вилояти «Гулханда» аскиячилар жамоаси;
3-ўрин — Қашқадарё ихтисослаштирилган маданият мактаби аскиячилари.

Қизиқчилик йўналиши бўйича:
1-ўрин — Боймуродов Шаҳзод;
2-ўрин — Юсупов Нодир;
3-ўрин — «Шаҳзод ва Темур» дуэти.

«М. Шераев» номидаги номинация ғолиби — Андижон вилояти «Аскиячи йигитлар» жамоаси;
«Энг ёш қизиқчи» — Маҳаммаджонов Азизбек Мирзабек ўғли;
«Энг креатив жамоа» — Учтепа маҳорат мактаби аскиячилари.

Ўзбекистон давлат филармонияси «Филармония ёш ижодкорлари» республика кўрик-танлови:

1-ўрин (бахшичилик) — Юсупов Бобур Шодлик ўғли;
2-ўрин (эстрада) — Ахатов Миржалол Нусратилло ўғли;
3-ўрин (вокал) — Холхўжаева Динора Набижон қизи.

«Folk party» фольклор жамоалари республика фестивали:

1-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси «Суу серпер» фольклор жамоаси;
2-ўрин — Хоразм вилояти «Хоразм» фольклор жамоаси;
3-ўрин — Самарқанд вилояти «Чавқи» фольклор-этнографик халқ жамоаси.

Эслатиб ўтамиз, «Ёшлик баҳори» иқтидорли ижодкор ёшлар форуми илк маротаба ташкил этилди.