Давлатимиз раҳбари Рустам Қосимжоновга алоҳида мурожаат қилди. Унинг жаҳон чемпионлиги ўзбек шахматида янги даврни бошлаб бергани, бугун эса орттирган тажрибаси янги авлодга ўтаётгани қайд этилди.

– Устознинг энг катта ғалабаси – шогирдларининг ундан ҳам баланд марраларга чиқишидир! – деди Президентимиз ҳамда бугун ўзбек шахматида ана шундай авлодлар давомийлиги яққол кўринаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон шахмат федерацияси ФИДЕ томонидан "Энг яхши федерация" деб эътироф этилди. Рустам Қосимжонов ФИДEнинг фахрий вице-президенти, Ҳулкар Тоҳиржонова эса Марказий Осиё бўйича минтақавий президенти этиб сайланди.

Давлатимиз раҳбари бу эътирофларни Ўзбекистоннинг шахмат мамлакати сифатида жаҳондаги нуфузи юксалаётганининг яна бир далили сифатида баҳолади.