Хусусан, Jazeera Airways авиакомпаниясининг Қувайтдан Наманганга йўл олган Ж9645 рейси Қирғизистонга йўналтирилди. Самолёт Бишкек аэропортига маҳаллий вақт билан соат 09:31 да қўнди.
«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Омск-Наманган йўналиши бўйича учган ҲЙ9810 рейси Тошкент аэропортига йўналтирилди ва маҳаллий вақт билан соат 07:55 да келиб қўнди. Соат 05:50 га белгиланган ҲЙ9825 (Наманган – Сочи) рейсининг учиши эса кечиктирилди. Самолёт Наманган аэропортида об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда, шундан сўнг у белгиланган манзилга учиб кетади.
Дубайдан маҳаллий вақт билан соат 01:20 да учиб келиши керак бўлган Flydubai авиакомпаниясининг ФЗ781/782 йўловчи рейси Намангандаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли учиш аэропортида об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда.
Наманган аэропортида хабар қилинганидек, об-ҳаво шароити аста-секин яхшиланмоқда. Аэропорт яқин бир неча соат ичида самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга қўйилган чекловларни бекор қилиши мумкин.
Қувайтдан Наманганга йўл олган рейс Қирғизистонга йўналтирилди
Намангандаги метеорологик сабабларга кўра ҳаво кемаларини халқаро аэропортга қабул қилиш ва жўнатиш вақтинча тўхтатилди.
Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этиб, шахмат олимпиадасида пешқадам бўлди
- Сертификат имтиҳонларида ўринлар сонига лимит белгиланишига изоҳ берилди
- “Яшил макон” лойиҳасини амалга оширишда дарахтлар парвариши ва яшовчанлиги устувор бўлади
- Шукуров Анвар Исматовичга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор” фахрий унвонини бериш тўғрисида
- Жубаев Бахтияр Тайлаковични «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон Президенти Россия Президентини Давлат думасига сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- Қидирувдаги шахс аёлларни террорчилик ташкилотларига жалб қилгани айтилмоқда
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади