Маълум қилинишича, жиноий занжир афғонистонлик таъминотчи ҳамда маҳаллий кекса ёшли фуқаролардан иборат бўлган. Улар асосан Термиз шаҳри ва тумани ҳудудида фаолият юритган.
Тинтув ишлари давомида 17 граммдан ортиқ опий гиёҳвандлик воситаси ҳамда уни истеъмол қилишга мўлжалланган анжомлар далилий ашё сифатида олинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан барча гумонланувчилар қўлга олиниб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.