Ҳозирги кунда, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 24 та автобус йўналишлари Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширади. Ушбу йўналишлар хизматларидан фойдаланувчи аксарият йўловчилар Тошкент шаҳридаги идора ва ташкилотларда меҳнат қилиши ҳамда таълим муассасаларида таҳсил олишини инобатга олиб, Тошкент вилояти ҳудудига қатновларни амалга оширувчи йўналишларнинг фаолияти ўз иш тартиби ва қатнов чизмаси асосида амалга оширишда давом этади.
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи шаҳар автобус йўналишлари фаолиятига доир чекловлар жорий этилган ҳолларда бу ҳақида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан йўловчиларга олдиндан маълумот берилади.
Айрим ЙПХ пост масканлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилган ҳолларда, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи автобуслар ҳаракати ЙПХ пост масканигача ташкил қилинади.
Тошкент вилояти ҳудудига қатновчи йўналишлар фаолияти ўз иш тартибида давом этади
Маълумки, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 2021 йил 28 июнь кунидан бошлаб 12 июлга қадар, Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди.
Энергетика тармоғидаги устувор вазифалар ижроси кўриб чиқилди
- Табиатнинг кутилмаган ҳодисаси: Янги Зеландияга қалин қор ёғди
- Олимлар Қуёш юзасининг энг аниқ тасвирларини эълон қилишди
- Бош консулхона кўмагида инсультга чалинган ҳамюртимиз Олмаотадан юртимизга қайтарилди
- Қўқон ЮНЕСКОнинг Медиа ва ахборот саводхонлиги бўйича Глобал альянсига қўшилди
- Гемодиализ муолажасини олувчи беморларнинг йўл харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши мумкин
Янги ўқув йилидан мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгартирилади
- Бугун 2026/2027-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланади
- "Алишер Навоий" ҳамда "Пахтакор" метро бекатлари оралиғидаги эскалаторлардан бири йўловчилар учун фойдаланишга қайта топширилади
- Аҳаджон Кимсанбоев шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
- Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади