ФИДE рейтингида 1 минг 500 дан юқори балл тўплаган шахматчиларнинг хусусий клубларда ўқиш харажатларининг ярми давлат томонидан қопланади. Бу ёш истеъдодларнинг тайёргарлигини давом эттиришига қўшимча имконият яратади.

Мамлакатимизда “Ўзбекистон Гранд чесс” миллий бренди остида халқаро турнирлар мунтазам ўтказиб борилади. Бу шахматчиларимизга кучли рақиблар билан ўз юртимизда беллашиш имконини беради.

Президентимиз Янги Тошкентда 500 кишилик ўйин зали, ётоқхона ва спорт майдончаларига эга замонавий шахмат саройини барпо этишни таклиф қилди.