Маълум қилишича, Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. ушланди.
У гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.О.га АҚШга бориши учун “бизнес” визасини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 75 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “T.L.” МЧЖ раҳбари Ф.Ш. ҳам ушланди. У фуқаро Ж.Б.ни Болгарияга ишга жойлаштириб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга тушган.
Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.