АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берар экан, бу ҳақда маълум қилди, деб хабар берди report.az.
“Ҳозирча, биз буни яқин келажакда бошлаймиз деган тахмин бор. Энди биз буни улар билан биргаликда амалга оширишга келишиб олдик”, деб аниқлик киритди у.
Трампнинг сўзларига кўра, Вашингтон билан муҳокама қилинаётган келишув доирасида Теҳрон нафақат ядровий қурол ишлаб чиқишдан, балки сотиб олишдан ҳам воз кечишга рози бўлган. “Улар бунга рози бўлишди. Бошқача қилиб айтганда, агар улар келишувни имзоласалар, ядровий қурол ёки ядровий бомбага эга бўлмаслик, ишлаб чиқмаслик ёки сотиб олмаслик мажбуриятини оладилар”, деб таъкидлади Оқ уй раҳбари.