“Ўзгидромет“ агентлигининг хабар беришича, бугун Республика ҳудудининг катта қисмида ёз каби 35-38 даражагача иссиқ бўлади.
Сешанба ва чоршанба кулари ҳаво ҳарорати пасаяди, чоршанба кунига келиб ҳарорат 25-30 даражани ташкил этади. Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат яна кўтарила бошлайди
ва иш ҳафтасининг охирига келиб ҳаво 30-33 даражагача исийди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эртага 15-20 даража атрофида энг салқин кун бўлади, сўнг ҳарорат аста-секин 28-30 даражагача кўтарилади.
Республика ҳудудининг катта қисмида ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат 29-30 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларда, 1-2 май кунлари Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-30 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда 28-30 апрель ва 1-2 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузи ҳарорат 36-38 даража, сешанба куни 31-33 даража, чоршанба куни 26-28 даража бўлади. Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида ҳарорат 29-31 даражагача кўтарилади.